ЎҚУВЧИЛАР УЧУН БУ ЙИЛГИ НАЗОРАТ ИМТИҲОНЛАРИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ЎТКАЗИЛАДИ? » BELLASHUV.UZ

ЎҚУВЧИЛАР УЧУН БУ ЙИЛГИ НАЗОРАТ ИМТИҲОНЛАРИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ЎТКАЗИЛАДИ?






Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув машғулотлари 2021 йил 25 майда тугайди.  Ўқувчиларининг давлат таълим стандарти асосида эгаллаши лозим бўлган малака талабларига мувофиқ билимларини синовдан ўтказиш учун 5-8 ва 10-синфлар учун оғзаки, ёзма имтиҳон ёки тест синовлари шаклида босқичли (синфдан-синфга кўчириш) назорат, 9 ва 11-синфлар учун эса давлат аттестацияси шаклида якуний (битириш) назорат имтиҳонлари иловага мувофиқ белгиланган фанлардан ташкил этилади.

9 ва 11-синф ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари 2021 йил 27 майдан 15 июнгача амалга оширилади. 9-синф ўқувчилари учун “Жисмоний тарбия” фанидан якуний назорат имтиҳонлари 2021 йил 1-8 май кунлари малакали тиббиёт ходимларининг назорати остида ўтказилади.

5-8 синфларда босқичли назорат (синфдан-синфга кўчириш имтиҳони) иккита, 10-синфда учта ўқув фанидан ўтказилади. 7-11 синфда танлов (вариатив) фанларидан бири ўқувчиларнинг ихтиёрий танлови асосида босқичли назорат ва якуний давлат аттестацияси ўтказилишидан бир ой олдин танланади. 

Бу ҳақда ҳар бир синф учун танланган ўқув фанидан босқичли назорат ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш ҳақида умумий ўрта таълим муассасаси Педагогик кенгаши қарор қабул қилади.

9-синфлар учун Жисмоний тарбия фанидан 1-8 май, Она тили ва адабиёт фанидан - 26 май, Математика фанидан - 29 май кунлари битирув имтиҳонлари ўтказилади. 11-синфлар учун Она тили ва адабиёт фанидан - 27 май, Математика фанидан - 31 май кунлари битирув имтиҳонлари ўтказилади.

Асос: Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 3 мартдаги 55-сонли буйруғи.



Manba



0
Добавлено: 7-04-2021, 23:32
0
1 849
Yuqoriga