Uyda qoling! / Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Uyda qoling! / Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Хушхабар: Президентимиз мактаблардаги Ёшлар етакчилари ставкасини камайтирмаслик бўйича топшириқ бердилар!


O'ZBEK TILIDA O'QING

Xushxabar: Prezidentimiz maktablardagi Yoshlar yetakchilari stavkasini kamaytirmaslik bo‘yicha topshiriq berdilar!




Хушхабар: Президентимиз мактаблардаги Ёшлар етакчилари ставкасини камайтирмаслик бўйича топшириқ бердилар!
Мактаблардаги кўпчилик Ёшлар етакчиларимиздан жойларда 0,25 ставкаси қисқариши мумкин экан деган хавотирда мурожаатлар тушаётган эди. 
Президентимиз томонидан ўтган ҳафтада Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда янги киритилаётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимларига Ёшлар етакчиларидан 0,25 ставка қисқартириш ҳисобига эмас, балки қўшимча маблағ ажратиш бўйича аниқ топшириқ бўлди.
Шунинг учун хавотирга ўрин йўқ! Ёшлар етакчилари энди эътиборларини бундай хавотирларга эмас, балки жойларда ўз фаолияти самарадорлигини оширишга қаратишлари зарур!
Хабарингиз бор, куни кеча давлатимиз Раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифлари давомида ИТ-паркдаги ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Президентимиз Пешку туманидаги интернет орқали яхши даромад олаётган Шахрилло фаолияти билан танишиб, жуда хурсанд бўлдилар. Эсингизда бўлса у пандемия даврида бошқа ёшларимиз учун онлине дарслар тайёрлашда ҳам иштирок этган эди:
https://t.me/shshermatov/40
Шу ўринда Ёшлар етакчилари ҳар бир мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда битирувчилари орасидан интернет орқали ўз меҳнати билан оиласига даромад келтираётган Шахрилло каби ёшлар фаолиятини кўпроқ тарғиб қилиб борса, бу уларнинг тенгдошлари учун ҳам ҳавас, ҳам ўрнак бўлар эди.




0
Добавлено: 25-01-2021, 23:52
0
184

Izoh qoldirish


Yuqoriga